Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яна Ёсин Сураси ҳақида. . .

06:25 / 21.04.2013 | Umrbek Matrasulov | 3717

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Ҳурматли Шайх ҳазратлари! Ёсин сураси ҳақида олдин савол берганимда “Муқаддас ойлар ва мустажоб дуолар” деб номланган китобда “заиф гаплар кўп” деб айтган эдингиз.
Лекин Ёсин сурасига қизиқишим бўлгани боис ушбу саволларни беришимга тўғри келяпти:
Ёсин сураси ҳақида ўқиганларим – қуйидагиларни қайси бири тўғри ва нотўғри эканини айтиб берсангиз:
1. Ёсин Сурасини ўқиш Қуръони Каримни 40 марта хатм қилишга тенглиги.
2. Уни кечаси ўқиган кишининг, эртаси гуноҳлари кечирилган ҳолда уйғониши.

Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бундай гаплардан менинг хабарим йўқ. Сизга “Тафсири Ҳилол”ни ўқишни тавсия қиламан. Ҳозирча сизга ўша китобдан олинган қуйидаги маълумотларни тақдим қиламан. Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби «ЙаСийн»дир. Мен унинг умматимдан ҳар бир инсоннинг қалбида бўлишини истардим», – деганлар. Имом Молик ва имом ибн Ҳиббонлар Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «ЙаСийн»ни кечаси Аллоҳнинг розилиги талабида ўқиса, уни мағфират қилади», – деганлар. Имом Аҳмад, имом Абу Довуд, имом Насаий, имом ибн Можа ва Имом Ҳокимлар Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «ЙаСийн» Қуръоннинг қалбидир. Ким уни Аллоҳни ва охират кунини умид қилиб ўқиса, албатта, мағфират қилинади. Уни ўликларингизга ўқинглар», – деганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat