Биз улгуржи мол сотиб олиб, майдалаб сотамиз. Кўп маҳсулотлар қопларга қадоқланган бўлиб, вазни килограммларда белгилаб қўйилган бўлади. Олишда тарози орқали эмас, қопларда кўрсатилган вазнни қоплар миқдорига кўпайтириш орқали қабул қиламиз. Лекин аксарият ҳолларда маҳсулотларимиз ишлаб чиқарилганидан сотилгунга қадар давр орасида оғирлигидан йўқотади. Яъни қадоқларда 25 кг ёзилсада, юклаш-ташиш ва сақлаш даврида иссиқлик ва тукилиб-сочилишлар оқибатида 300-500 гр атрофида камаяди. Шуларни бутун қадоқда сотганимизда кўпчилик тарозида тортмай олишади (кам чиқишини биладиганлариям билмайдиганлариям бор), баъзилар эса вазнини тўғрилаб беришни сўрашади ва биз уларнинг талабларини қондирамиз. Аксарият харидорларимиз шу қадоқдаги маҳсулотларни ёзувига кўра рози бўлиб сотиб олишлари биз учун етарлими ёки ҳар бирларига сўраса-сўрамаса ўз ҳисобимиздан вазнини тўғрилаб беришимиз керакми? Яъни ҳамма харидорга бир хилда муносабат бўлиши шартми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳамма харидорга бир хилда муносабат бўлиши шарт.