Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ширк ҳақида

15:00 / 13.01.2022 | Dilshod | 1165

Ассалому алайкум! Ичида Аллоҳга ширк келтирса Аллоҳ кечирадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Зумар" сурасида марҳамат қилади: 

قُلْ يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَى أَنفُسِهِمْ لَا تَقْنَطُوا مِن رَّحْمَةِ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعًا إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ۝

53. (Менинг номимдан) айт: «Эй ўз жонларига жавр қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, Унинг Ўзи ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир». 
Ушбу ояти каримада  ҳар бир гуноҳкор банда хоҳ у иймон келтирган ёки  келтирмаган бўлсин, Аллоҳ Таъолога ихлос билан, чин кўнгилдан самимий арзда истиғфор айтиб гуноҳларига тавба қилса ва ўша гуноҳларини қайта содир этмасликка ният килса, ўша гуноҳ нечоғлиқ оғир бўлмасин, Ўзи ирода килган қилган ҳолда, гарчи у содир этган у гуноҳлар денгиз кўпигидаги пуфакчалар миқдоридан ҳам кўп бўлса кечириши мумкинлиги айтилмоқда. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat