Ассалому алайкум! Мен талабамам. Бир жойга мардикорлик учун бордим. Ҳаққини келишдик. Вақтини ҳам. Иш келишилган вақтидан бироз чўзилиб кетти ва тугади. Сўнг иш эгаси келишилган пулдан 10 000 кўп берди ва мен розиман деди. Кеч қолиб кеттилар шунга деб ҳам айтиб қўйди. Ўша 10 000 пул судхўрлик эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Рози бўлиб берса жоиз. Валлоҳу аълам!