Ассалому алайкум! 1). Устоз мен Рамазон куни рўзадор ҳолатда онанизм билан шуғулландим. Шаҳват чиқди. Аммо рўзамни оҳирига етказдим. Мен қасддан рўзамни буздимми ёки бу қасддан бузишга кирмайдими билмай қолдим. Сабаби қасддан рўзани очса каффорот вожиб бўлишини билар эдим ва шаҳват чиқса рўза очилишини ҳам билар эдим. Билиб туриб қўлимни бошқара олмай қолдим шаҳват чиқармайман деб ўйлаган эдим чиқиб кетди. (Мен рўзамни очаман деган нийятни қилмаган эдим ва мен рўзамни очмиман шаҳватни ушлаб қоламан деган эдим эплолмадим). Бу ҳолатда менга сен билиб туриб қилдинг деган савол қийнаб юборди. Ваҳоланки мен истамаган ва қасддан очишни нийят қилмаган эдим. Мен шу очиб юборган кунимга бир кун қазо тутсам бўладими каффорот вожиб бўлдими бўлмадими? 2). Каффорот рўзасини тутишда ўзи истамаган ҳолда ёки билмаган ҳолатда рўзаси очилиб кетишига сабаб бўлиб қолса. Яна давом этиб рўза тутишда 60 кунга олиб борадими ёки бу ҳолатда ҳам хаммаси бекор бўлиб яна бошидан бошлайдими? Жавобларингиз учун раҳмат. (Юқоридаги ҳолатим бўйича излаш тугмасидан излаб топа олмадим. Мендаги ҳолат бўйича).
– Ва алайкум ассалом! 1). Масала.
لو استمنى بكفه أفطر لوجود الجماع معنى ، ولا كفارة لعدم الصورة
Қўли билан шаҳватини қондирса маънан яқинлик ҳолати топилиб суратан топилмагани учун рўза очилади ва қазо лозим бўлиб, каффорот вожиб бўлмайди. Ихтиёр.
2). Масала.
فَلَوْ أَفْطَرَ وَلَوْ لِعُذْرٍ اسْتَأْنَفَ إلَّا لِعُذْرِ الْحَيْضِ
Каффорот рўзасини тутаётган киши ё аёл қайсидир узр туфайли икки ой ичида бирор кун рўзасини очиб юборса қайтадан бошлайди. Ҳайз кўриш бундан мустаснодир. Нифос эса мустасно эмас. (Роддул муҳтор). Валлоҳу аълам!