Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Куйдириб даволаш

18:27 / 24.06.2021 | Abu Abdurohiym | 1586

Ассалому алайкум! Қуйидаги ҳадисга эътиборингизни қаратишимга ижозат берсангиз: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Умматлар менга кўрсатилди, баъзи пайғамбарларни уммати билан, айримларини бир неча нафар ила, баъзиларини ўнта, айримларини бешта, баъзиларини ёлғиз ҳолатда топдим. Тўсатдан кўп сонли бир қора тўдани кўриб: “Эй Жаброил, улар менинг умматимми?” деб сўрадим. У: “Йўқ, лекин уфққа қаранг”, деди. Қарасам, кўп сонли бўлган қора гуруҳни кўрдим. Жаброил: “Улар умматингиз. Улар етмиш минг бўлиб, (жаннатга барча уммат) олдида борадилар, уларга ҳисоб ҳам, азоб ҳам йўқ” деди. Мен сўрадим: “Нима учун?” Жаброил деди: “Улар куйдириб даволанмайдилар, (сеҳр йўли билан) дам солдирмайдилар, шумланмайдилар ва Раббларига таваккал қиладилар” (Муттафақун алайҳ) Бу ердаги куйдириб даволаш маъноси диққатимни тортди - мен бу ҳақида ҳадис ва ҳаёт китобининг 18-жузида маълумот топдим. Лекин у ерда кўрсатилишича бу жараён баъзи жароҳат, ўсимта ва шунга ўхшаш қонни тозалаш ёки дори ичириш билан тузалмайдиган ҳолатларда ўша жароҳатни кесиб туриб, тозаланган жойга қизиб турган нарсани ёки бирор моддани куйдириб кулини босиш йўлга қўйилган. Бу ишни бошқа услублар наф бермаган ҳолдагина қўллашган. Буни ҳозирги кунимиз истилоҳида жарроҳлик амалиёти дейиларкан. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эса умматимни нарса қиздириб босишдан наҳий қилурман деганлар. Бу ҳадисни ўқигач менда жарроҳ бўлиш қизиқиши кескин пасайди. Бироқ, ҳозирда аксар жиддий касалликларни даволаш жарроҳлик амалиёти билан амалга оширилади. Мен ўзим жарроҳ бўлмаганим билан яқинларимни бундан сақлай олмайман. Менинг бу саволни беришдан мақсадим ҳам шу яъни ўша уммат қаторида бўлиш чораларини кўриш. Албатта, ўша жаннатга ҳисоб ва азобсиз киришга куйдириб даволаш ҳалақит берса ачинарли ҳолат. Эҳтимол, менинг тушунчаларим нотўғридир. Илтимос, шунга ойдинлик киритиб берсангизлар


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз нотўғри тушунибсиз. Сиз жарроҳлик касбини пухта ўрганиб беморларга ёрдам беринг. Ўзингиз “Бу ишни бошқа услублар наф бермаган ҳолдагина қўллашган” деб ёзибсизку. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat