Ассалому алайкум! Талабаман, ўқиш жойим 90 км дан узоқ, 14 кунда келиб кетаман, намозни тўлиқ адо қилаверайми, яни қаср қилиб ўқимасам гуноҳкор бўламанми?
– Ва алайкум ассалом! Сиз мусофир ҳисобланасиз. Ўқишингиз жойлашган ерда ва йўлда намозларни қаср ўқишингиз керак. Агар тўлиқ ўқисангиз гуноҳкор бўласиз. Валлоҳу аълам!