Ассалому алайкум! Иккита оилам бор, бири қашқадарёда бири навоийда, ўзаро келишилган холда икки томонга хам бориб тураман. Қашқадарёда ижарада тураман, Навоидаги уйим ўзимники, 22 кун Қашқадарёда бўлсам 7-8 кун Навоида бўламан, шунда Навоийга борганимга намозни қаср қилиб ўқийманми ёки тўлиқ қилиб ўқийманми?
– Ва алайкум ассалом! Икки томонда ҳам тўлиқ ўқийсиз, иккисининг орасидаги йўлда эса қаср ўқийсиз. Валлоҳу аълам!