Ассалому алайкум! Бирортамиз қаттиқроқ ёталса ҳам сийдик чиқиб кетаверса, ҳар сафар бошидан таҳорат қилаверадими?
– Ва алайкум ассалом! Аввало таҳорат қилади. Агар таҳорат қилиш соғлигига зарар етказишни бошласа таяммум қилаверади. Чунки касаллик зиёда бўлмаслиги учун таяммум қилишга рухсат берилган. Динимизда қийинчилик йўқ. Валлоҳу аълам!