Мен Исломни кеч англаган инсонларданман. Лекин Алллоҳни танигач ибодатларни қўлимдан келганча қилиб келаяпман. Динни билмай яшаган пайтларимдаги ёмон одатлардан баъзилари қолган. Шу ўрганган кўнгил ўртанса қўймас деганидек, баъзида шу гуноҳни қиламан ва ибодатлардан тўсилиб қоламан. Мен шу нарсага чек қўйиш мақсадида, жиддий қарор қабул қилган киши бўлиб, “агар яна шу гуноҳни қилсам, кофир бўлай” деб қасам ичдим. Агар шунақа килсам, бошқа такрорламайман деб ўйлагандим. Лекин Шайтон йўлдан урдими, анча вақт ўтгач шу гуноҳни қилиб қўйдим. Энди тушкун аҳволдаман. Бундай ҳолда менинг иймоним нима бўлди? Мен қасамим туфайли кофир бўлиб қолмадимми? Шунча қилган савоб ишларим, ибодатларим ўчиб кетмайдими?