Ассалому алайкум! Жума намозини ўқиш учун чиққан вақтимда (тахминан2-3 соат), менинг ишдаги вазифамни хамкасб қизлар бажармоқда. Лекин мен ишимни бажармаганим учун хеч қанақа жарима ва менинг ўрнимга қўшимча иш қилганлиги учун қизларга қўшимча хақ берилмайди. Ойлик маошимни тўлиқ оламан, шу жума намозини ўқиш учун чиқиб кетган вақтимга хам, бу қанчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Буни раҳбарият билан келишиб, розилигини олинг. Валлоҳу аълам!