Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонлик қилиш

19:41 / 19.06.2022 | Akmal | 844

Ассалому алайкум! Зиёратгоҳда бирор тадбир муносабати билан ушбу тадбир ташкилотчилари тадбирга алоқадор бўлмаган қассобга тегишли қўйни кўзбўямачилик учун қурбонлик қилиб, тадбир тугагандан кейин қурбонлик қилинган қўйни қассобга қайтариб бериб юбориб, қассоб уни бозорда сотса ушбу ҳолатнинг ҳукми қандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар ҳақиқатда Аллоҳ учун деб сўйилганида эди, айнан ўша жойга олиб бориб сўйишга ҳожати йўқ эди. Сиз тўғри қилгансиз. Авлиёуллоҳнинг қабрига ёки Аллоҳ таолодан ўзгага аталган назр бажарилса, назр қилинган нарса ҳаром бўлади, уни истеъмол қилиш жоиз бўлмайди. Агар назр қилинган нарса ўз ҳолатида турган бўлса, тавба қилиб, уни ортга қайтариб олиш мумкин. Агар назр қилинган нарса бирор ҳайвон бўлиб, ҳали сўйилмаган бўлса, тавба қилиб, уни ортга қайтариб олиш мумкин. Бундай ҳолатда назр қилинган жонлиқ Аллоҳнинг номи билан, яъни «Бисмиллаҳи, Аллоҳу акбар» деб сўйилса ҳам, уни ейиш ҳалол бўлмайди. Бу ҳақда Мужаддиду алфи соний Имом Раббоний раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг учинчи дафтар, 41 мактуботларида шундай ёзганлар: «Фиқҳий ривоятларда улуғларнинг номига аталган жонлиқни қабр устига олиб бориб сўйиш ширк ишлар қаторига киритилган ва бундан сақланиш лозимлиги қаттиқ таъкидланган. Ушбу жонлиқ жинларга атаб сўйилган жонлиқ ҳисобланади. Бу иш шаръан тақиқланган, ширкка оид амаллардандир» деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat