Ассалому алайкум! Мен 4 йил аввал бир фарзандимизга 1 йил давомида бола пули олганман. Лекин қонунан мухтож бўлмаганман. Даромадимни яшириб “бир йўлини” қилиб тўғрилаганман. У пайтлар диний билимим кам бўлган. Ҳозир шу пулларни қайтармоқчиман. 2017-йил ЭКИҲ 149775 сўм бўлган. 11 ой 299550 сўм 1 ой 344480сўм, Жами 3639530 сўм олганман. Ҳозир базавий ҳисоблаш миқдори 270000 сўм. Ҳозир бола пуи(2ёшгача) 1 ойга 540000 сўм. 12 ойда 6480000 сўм. Фарқи 78 фоиз нарх ошган. Савол 1: мен қайси сўммани қайтаришим керақ уша пайтдаги сўммани 3639530 сўмними ёки ҳозирги базавий ҳисоблаш миқдори бўйича 6480000 сўмними? 2- савол. Бу пулларни бола пули олишга ҳақиқий мухтож оилага давлатдан бола пулини олмаслик шарти билан берсам тўғрими ёки давлатда қайтарсамми? 3. Давлатга қайтарсам қандай қайтараман?
– Ва алайкум ассалом! Қанча пул олган бўлсангиз, ўшани қайтарасиз. Валлоҳу аълам!