Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо масаласи

02:10 / 17.01.2022 | Дилшод Ильясов | 834

Ассалому алайкум! Менинг бир ҳамкасб дўстим бор. Бизнинг коллективда ёши коттамиз шу инсон. Ҳар куни эрталаб ишга келиб иш бошлашдан олдин дуо қилиб, кейин ишни бошлашга одатланганмиз. Энг коттамиз бўлгани учун "Сиз дуо қилинг" дийишади у одамга. У инсон дуоларида Аллоҳдан фақат бойлиқ пул сўрайверади. Мен унга бир неча марта "Дўстим, ҳаёт фақат пулдан иборат эмас, Аллоҳдан фақат бойлик сўрайвермай, соғлик ҳам сўранг" десам, у менга "Қани? Бирорта оят ёки далил борми Аллоҳдан бойлик сўрамагин деб ёзилган?" деб гапираверади. Шу масала юзасидан қандай тушунтиришни билмай қолдим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло бизларни дуо қилишга буюрган ва ижобатни ҳам ваъда қилган. Қуръони каримда Роббимиз айтади:

وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ۝

Роббингиз: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман...», деди. (Ғофир сураси 60 оят)

وَاسْأَلُوا اللَّهَ مِنْ فَضْلِهِ إِنَّ اللَّهَ كَانَ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمًا۝

...Аллоҳдан фазлини сўранг. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи Зотдир. (Нисо сураси 32 оят).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолога дуо қилишни кўпайтирар ва инсонларга буни таълим берар эдилар. Охират мартабалари ва жаннат неъматларини сўраш билан бирга бу дунёга тааллуқли ишларни ҳам сўрар эдилар. Фақирлиқ камбағаллиқ хорлик ва қарздан паноҳ, ҳидоят, тақво, иффат ва бойлик сўрар эдилар. Бу ҳадиси шарифларда ворид бўлган.

عَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَقُولُ:  اللهم إِني أَسْأَلُكَ الهُدَى، وَالتُّقَى، وَالعَفَافَ، وَالغِنَى. رَوَاهُ مُسْلِمٌ

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим, Сендан ҳидоят, тақво, иффат ва бойлик сўрайман», деб айтардилар. 
Имом Муслим ривояти.
Аллоҳ таоло фақатгина дунёни сўраб охират учун дуо қилмайдиган кишилар ҳақида айтади:

... فَمِنَ النَّاسِ مَنْ يَقُولُ رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا وَمَا لَهُ فِي الْآخِرَةِ مِنْ خَلَاقٍ ۝ وَمِنْهُمْ مَنْ يَقُولُ رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ ۝ أُولَئِكَ لَهُمْ نَصِيبٌ مِمَّا كَسَبُوا وَاللَّهُ سَرِيعُ الْحِسَابِ ۝

Одамлардан баъзилари: «Роббимиз, бизга бу дунёда бергин», дейдир ва унга охиратда насиба йўқдир. Ва улардан баъзилари: «Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин», дейдир. Ана ўшаларга қилган касбларидан насиба бор. Ва Аллоҳ тез ҳисоб қилувчидир. (Бақара сураси 200-202 оятлар).
 “Араблар жоҳилият даврида мол ва душман устидан ғалаба сингари фақатгина дунё матоҳларини дуо қилиб сўрашар эди. Охиратни сўраш эмас эди. Зеро, уни билишмас ва иймон келтиришмас эди. Бас, улар дунё ишига хос бўлган дуодан қайтарилдилар. Ва ушбу наҳй улардан хабар бериш сийғасида ворид бўлди. Бу таҳдид дуоларида фақатгина дунёни сўрайдиган мўъминларга ҳам тааллуқли бўлиши мумкин...” (Тафсири Қуртубий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat