Ассалому алайкум! Бир кишидан келишмовчиликда дуч келдим мен у кишидан бир махсулот олишга келишгандим махсулотини сўрадим бузилмаганми уста қули тегмаганми деб у киши махсулот чотки бирон уста қўли тегмаган деди. У кишини аввалдан танирдим хурмат қилардим, бордим, махсулотини ишлатиб ёнимда кўрсатиб берди. Кўринг деди махсулотни текшириб олинг деди. Мен кишини олдиндан танирдим хурмат қилардим шунинг кўп хамма жойига эътибор бериб қарамадим ишлашини кўрсатиб берди махсулот яхши эди фақат кейн махсулотни ишхонага олиб бордим. Кейн яхшилаб текшириб қарадим битта айби бор экан, кейн эгаси блан гаплашдим. Нега айтмадиз бу айбини нега кўрсатмадиз дедим. Олдиндан айтиш керак эди дедим у киши 1 йил олдин шунақа бўлуди яхши ишлаяпти ишлатуринг 1 ой гарантия. Ўша жойи бузилса махсулотдан қолган 200$ керакмас деди. Мен бу махсулотни айбини билганимда Аллоҳга қасам олмаган бўлардим катта харажат қилинган 1800$ лик махсулот. Шунга айб кимда?
– Ва алайкум ассалом!
Хиёри васф.
(Сотилаётган нарсанинг сифатига қараб танлаш ҳуқуқи).
Сотувчи савдо вақтида сотилаётган нарсадаги яхшилик ва қулайликларни баён қилса ва харидор ўша нарсани зикр қилинган сифатлари бор бўлиш шарти билан сотиб олса жоиз. Харидор сотиб олгандан кейин ўша нарсада зикр қилинган сифатлар топилмаса, савдони бекор қилиши мумкин. Масалан; сотувчи эчки сотаётиб “Бу эчки сут беради”-деса ва харидор шу ишончга кўра сотиб олсаю кейин у эчкининг сут бермаслиги маълум бўлса, харидор савдони бузиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар эчкида айтилган сифат топилмаса, харидор уни нархини камайтиришни талаб қила олмайди. Ҳоҳласа савдони бузади ёки шундайлигича сотиб олади. Харидор сотиб олган нарсасини текшириб олмасдан қайтариб бериш имкони бўлмайдиган даражада ишлатиб юборса, сотувчидан ўша нарсанинг сифатли ва сифатсизини орасида бўладиган фарқни тўлатиб олади. Масалан; харидор бир материални Японияники деб сотиб олиб текширмасдан тиктириб кийиб олса, кейин Японияники эмаслиги маълум бўлса, харидор сотувчидан Япония материали билан бошқа жойнинг материалини роасидаги фарқни тўлатиб олади.
Сотувчи савдода сотилаётган нарсани сифатини баён қилса ва у сифатни шу заҳоти текшириб бўлмаса, харидор ўша сифатни топилиши шарти билан сотиб олиши мумкин эмас. Масалан, сотувчи харидорга “Бу эчки ҳомиладор”-деса харидор уни шу сифат топилиши шарти билан сотиб олиши мумкин эмас. Чунки, у сифатнинг келажакда вужудга келиши ноаниқдир. Валлоҳу аълам!