Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари.1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалам "Биллур шишаларни синдирибқўймагин!" (эҳтиёт қилгин, эхтиром қилгин) деганларида инсониятдаги ҳамма аёлларини кўзда тутганларми ёки фақатгини мўмина, муслима аёлларними?2.Инсонни ўзини таниши ҳақида такидланганида нимани назарда тутулади?Инсон кимлигини қандай йўл билан тўлиқ билади? Аллоҳни таниш биланми?Пайғамбарни таниш биланми? Ёки инсонлар олдида қадр- қиммат топиш биланми?Сизга илиқ сўзлар айтгим келяпти, лекин кеча "Рухий тарбия" китобидан маддоҳлик ҳақида ўқиб қолдим, ҳақиқаттан ҳам мен анчагина маддоҳ бўлиб кетган эканман, ҳозир бунга қарши курашаяпман, Алоҳида дуо қилиб қўйсангиз, Аллоҳ таоло мени ва барчаларимизни қалбларимизни офатлардан халос қилсин, ихлос ҳақиқатига етказсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Ўша ҳадисда туяда сафарда кетаётган ўз аёлларини кўзда тутганлар.2. Аллоҳнинг китобига ва Расулниннг суннатига амал қилиши билан.Омийн! Айтганингиз келсин!