Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Е" махсулотларга рухсат берилган фатво тугрими?

00:00 / 06.09.2011 | eski savollar | 2966
хурматли Устоз! АЛЛОХ(ж/ж) умрингизни ва илмингизни янада зиёда килсин ва дин учун килаётган холисона хизматларингизда узи мададкор булсин.Устоз якинда бир биродаримиз чучка ёгидан тайёрланган "Е" махсулотларининг жадвалини савол килиб ёзган эди, (хозир у саволни учиртириб ташлаган). У жадвалда ёзилган куп "Е" коди жудаям куп махсулотларда мавжуд, масалан; (музкаймок, шоколад ва бошка куп ширинликлар)нинг таркибида мавжуд. Тугриси шу жадвални укиганимдан кейин уша кодлар бор махсулотлардан шубхаланиб(чучка ёгидан экан) деб еёлмаймиз. Кейин биз интернетдан шу "Е" коди хакидаги бир фатвони топдик, ҳттп://www.умма.ру/фетва/604/принтабле/. Устоз энди биз шу фатвога асосланиб шубхалардан холи булиб, таркибида шундайин "Е" кодлари булган махсулотлардан тановвул килсак буладими? Фатвонинг русчадан таржимаси:(" 1998йилда Дублинда булиб утган Европа фатво буйича маслахтчилари йигинида ушбу масала куриб чикилиб, №19 фатво берилган. "ФАТВО: №19". ("Бундай "Е" ракамли махсулотларнинг 350га якин хили бор, улар амалда консервантлар(кушимча моддалар), ёки ранг берувчи ва ё махсулотларга там(маза) берувчи булиб кулланилади. Бу "Е"кодли махсулотларнинг пайдо(хосил) булиши турт гурухга булинади.1. Сунъий-химиёвий махсулотлардан келиб чикиши;2. Усимликлардан келиб чикиши;3. Хайвонлардан олинадиган махсулотлардан(гуштлари, ёгларидан) пайдо(хосил)булиши;4. Таркибида спирт булган, эритма сифатида кулланиладиган махсулотлардан келиб чикиши;. Уларнинг хаммаси хам егуликларнинг таркибига таъсир килмайди. Биринчи ва иккинчи гурухга кирувчи моддаларнинг хукми хаммага тушунарли. Учинчи гурухга кирувчи моддалар хайвонлар таркибидан олинган булсада, химиёвий тозалашдан утгандан сунг уларнинг таркиби узгаради ва хайвонлардан келиб чикиш хусусиятини(уз кучини) йукотади. Шунга ухшаш узгаришлар бошка турдаги моддаларга кулланилганда махсулотлар таркибига таъсир килади ва бу моддаларни кулласа булади, мисол учун "винони кайта ишланганда, у сирка булиб, озукавий моддага айланаши", ёки "эшакнинг туз конига тушиб кетиб улиб, бир канча муддад туз конида колиб кетиб окибатда тузга айланиб кетиши" бунга мисол була олади. Туртинчи гурухга кирувчи моддалар озик-овкатларга ранг берувчи махсулотлар таркибига киради ва жуда оз микдорда кулланилади. Шунинг учун хам буларга рухсат берилган(маъфуввун аънх). Яна( " Уммул-бальва") хукмига хам тугри келади. бу нарсадан узни саклаб колишлик жуда кийин масала, шунинг учун бу гурухдаги моддага чукур каралмайди. Юкорида айтиб утилган махсулотлар мумкин эмас деган хукмни уз ичига олмайди, аксинча бундай моддаларнинг егуликларга кушилишига рухсат бор. Яна ислом дининг енгиллик хукмларига кура ва куп динда чукур кирмасдан бундай моддалар такикланмайди ва бу моддалардан фойдаланса булади.") Устоз шу фатво тугрими ва шу фатвога асосланиб амал килсак буладими? Жавобингиз учун олдиндан рахмат. АЛЛОХ(ж/ж) рози булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Европа фатво буйича маслахтчилари йиғини эътиборли ташкилот ва фатволари мақбул.

Топ рейтинг www.uz Openstat