Ассалому алайкум! Узр устозлар бу саволимни беришда одобсизликка йўл қўярман, лекин олдиндан узр сўрайман. Устоз бир дўстим оғир вазиятда, яъни биз танийдан оилани қизи жудаям оғир аҳволда яшаябди, уни отаси қизини вояга етганидан бери зўрлаган, қиз ўз жонига икки ё уч марта қасд қилишга уринган лекин бўлмаган, отаси яқинда ҳам роса калтаклабди. Қиз онасига яқинларига бу ҳақда айта олмаябди, дўстим эса у қизга уйланмоқчи бўлиб ҳаракат қилиб юрибди, шунинг учун қиз менга уйланманг деб ҳақиқатни айтган. Дўстим қизни қўриқлашга ҳаракат қилиб юрибди. Саволим шундаки дўстим қизни бу ҳолатдан қутқариш учун, уйланмооқчи. Мен устозлардан сурай, улар нима дейишса шуни қиламиз деб маслаҳат бергандим.
– Ва алайкум ассалом! Уйланиш ихтиёри. Валлоҳу аълам!