Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳанафи мазҳабида соқолнинг узунлиги

00:00 / 14.10.2010 | eski savollar | 6145
Ҳурматли устоз сизга сиҳат ва барокотли умр тилаган ҳолда қуйидаги савол ила мурожаат қилишга ижозат берасиз:1. Сиз азиз устозимизга бир муддат аввал ҳанафи мазҳабида соқолнинг узунлиги ҳақида савол юллаб, бизнинг мазҳабда соқолнинг узунлиги муайян узунликда булиши кералиги ҳақида қат'ий гап юқ, деган жавоб олган эдим (жавобиздан шундай ма'нони тушунган эдим). Бошқа тилдаги ҳанафи wэб саҳифаларидан қуйидаги жавобни уқидим:Дурр Ал Муҳтарда қуйидагича дейилган: Бир мушт/тутам узунликдагиси суннатдир. Шимолий Африкаликларнинг амалига уҳшаб соқолни бу узунликдан қисқартиришни ҳеч ким [Ҳанафи мазҳабида] жоиз деб айтмаган. Ибн Абидин ҳам Дурр Ал-Муҳтарга ёзган шарҳида шу фикрга қушилган. Илтимос шу масаласни бироз изоҳлаб берсангиз.2. Г'арб давлатларида бемалол соқол билан юрса булади, бунга ҳеч қандай ҳафв юқ. Аммо ишга топшираётганда бироз ноқулайлик келтириб чиқариши мумкин. Чунки одатда г'арбликларнинг ишдаги куриниши соқолсиз булиши керак. Албатта улар ишга олинмаганликка сабаб қилиб буни очиқ айтмайдилар, чунки дискриминаъияга қарши қонунлар мавжуд. Бундай вазиятда ба'зи мусулмонларнинг соқолларини олиб ташлаган ҳолатлари ҳам булмоқда. Бу ислом та'лимотларига кура жоизми? 3. Яна бир тоифа мусумонлар борки, улар Г'арбда Ислом учун ҳизмат қилмоқдалар. Уларнинг да'воларига кура номусулмонларни исломга чақириш мақсадида уларга бироз яқин булиш учун соқолни олиб ташласа бу жоиз. Ҳатто юқори мақомдаги илмлиларида ҳам соқолдан асар юқ. Бу тоифа инсонлар ҳам ҳанафи мазҳабига амал қилувчи мусулмонлар (асосан Турклар). Уларни бу ишлари жоизми?Аллоҳ сиздан рози булсин ва баҳтимизга сиз каби уламоларнинг саног'ини орттирсин!!ЖазакАллаҳу кҳайр..

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Соқолнинг узунлиги бир тутам бўлиши Ибн Умардан олинган. Суннат амал бундан бошқаси мумкин эмас деганимас. Мисол учун, бир одамнинг соқоли бир тутамдан кўп бўлса, гуноҳкор бўлмайди. Мен шуни айтган бўлсам керак.2. Жоиз эмас.3. Жоиз эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat