Ассалому алайкум! Хотиним билан уришиб қолдим. У уйдагиларини чақириб, ҳамма нарсасини йиғиштириб, ҳаттоки хонада бир дона нарса ҳам қолмади. Шундан кейин унга телефон қилиб “яшайсанми йўқми?” дедим. У “йўқ”, деди. Аччиқ устида “уч талоқ сенга” дедим. Қандай яшаб кетсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шу кетганича қайтиб келишига ҳеч қандай йўл қолдирмагансиз. Бошқаси билан никоҳланасиз. Валлоҳу аълам!