Ассалому алайкум! Синглим анча йиллардан бери бир тиш шифокорига (эркак киши) борар эди (тишида муаммо бўлган ҳолларда даволатиш учун) ва олдида мен ёки дадам бўлар эдик маҳрам сифатида. Ҳудди оилавий шифокоримиз каби бўлиб қолганлар. Ҳозир синглим турмуш қурган ва яқинда тишини даволатиш учун ўзимиз анчадан бери ўрганган докторга бориш учун эридан рухсат сўради. Даволатадиган 3-4 та тиши бор ва ИншаАллаҳ ҳомиладор бўлмасидан аввал барча тишларини тузатиб олса яхши болар эди, чунки тишга қиладиган уколда ҳомилага таъсир қилиши мумкин бўлган моддалар бор экан. Турмуш ўртоқлари "фақат аёл докторга боришинг мумкин" дедилар. 2-3 та жойга бориб кўрдик (куёвимиз эрталабдан кечгача бандликлари учун мен олиб бордим), лекин кўнгилдагидек ва малакалисини ҳали топмадик. Устига устак баъзилари жуда қиммат ҳам экан. Саволим шуки бу каби вазиятда синглимни ўзимизни докторга олиб борсам ва ёнида мен акаси маҳрам сифатида ўтирсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги пайтда аёл дўхтирлар етарли бўлгани учун, унга бормасин. Валлоҳу аълам!