Ассалому алайкум! Кийимлар ювилгамдан кейин уларни дорга тескари илмасам қайнонам урушадилар тирик одамни кийимини ўнгини илмайди деб. Кийимларни тескари турган ҳолида таҳлаб қўйсам ҳам гапирадила ўлган одамни кийими тескари таҳланади кийимларни ўнгини таҳлаш керак дейдилар. Ман бу гапни қанча эшитсам ҳам кўпинча амал қилмиман ҳаттоки болаларимни кийимлариниям тескари таҳлаб ўнгидан илавераман. Динимизда шу нарса борми кийим қандоқ илиниши ва таҳланиши?
– Ва алайкум ассалом! Ундай гап йўқ. Аммо мўминни ҳурмат қилиш, унинг қалбини оғритмаслик, айниқса жуфти ҳалолининг қариндошларини, хусусан онасининг ҳурматини жойига қўйиш, илтимосларини йўқ демай бажариш бор нарса. Валлоҳу аълам!