Ассалому алайкум! Мен давлат корхонасида ишлайман ойлик олганимдан маълум миқдорини ўзимда олиб қолиб масалан 10 дан 1 қисмини қолганини дадамга бераман. Олиб қолаётган пулимни дадам билмайди. Олиб қолган пулимни керак бўлар деб тўплайман, майда чуйда камчиликларим учун ишлатаман. Шу ишим жоизми?
– Ва алайкум ассалом! У ўзингизнинг маблағингиз бўлса, жоиз. Отангизга ёлғон гапирманг. Валлоҳу аълам!