Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Прививка

22:50 / 22.01.2022 | Never Mind | 1096

Ассалому алайкум! Мен коронага қарши эмландим, укол жойига пахта қўйилди, кейин тўғри масжидга бориб намоз ўқидим. Кейин пахтада фақат қон изи қолганди, лекин қон оқмаган эди, шу холат манимча икки марта бўлди. Савол: намозимни қайта ўқиш шартмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фиқҳий китобларда қуйидагича келади:

وكذا إذا وضع عليه قطنا أو شيئا آخر حتى ينشف ثم وضعه ثانيا وثالثا فإنه يجمع جميع ما نشف فإن كان بحيث لو تركه سال نقض وإنما يعرف هذا بالإجتهاد وغالب الظن وكذا لو ألقى عليه رمادا أو ترابا ثم ظهر ثانيا فتربه ثم وثم فإنه يجمع. قالوا وإنما يجمع إذا كان في مجلس واحد مرة بعد أخرى فلو في مجالس فلا تاترخانية ومثله في البحر

Шунингдек, (жароҳатнинг) устига пахта ёки бошқа бир нарса қўйса ва (чиққан нарсани) шимиб олса, сўнгра иккинчи, учинчи маротаба қўйса. Бас, шимиб олинган нарсаларнинг барчаси жамланади, агар (пахта қўймай) тарк қилганида ўзи оқадиган (даражада кўп) бўлса таҳорат синган бўлади. Бу тааммул ва гумоннинг ғолиби билан билинади. Шунингдек, (жароҳатнинг) устига кул ёки тупроқ ташласа, сўнгра иккинчи маротаба (чиққан нарса) зоҳир бўлса ва яна шундай қилса, сўнгра яна шундай қилса, бас, чиққан нарса жамланади. Айтдиларки: Бу иш бир жойда бир неча бор содир бўлса (чиққан нарса) жамланади. Агар бошқа бошқа жойларда бу иш содир бўлса жамланмайди. “Татархония”. “Баҳр”да ҳам шунга ўхшаши келган. (Раддул мухтор).
 Агар укол қилиш жараёнида шприцга қон кўтарилган бўлса, таҳорат ўша заҳоти бузилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat