Ассалому алайкум! Бугун аср вақтида билмасдан шом намозини ўкиб қўйибман, шом намозини ўқишга тайёрланаётганимда билиб қолдим, энди нима қилишни билмаяпман.
– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир намоз ўз вақти кирганидан сўнг ўқилиши шарт. Вақт киришидан аввал ўқилса, адо бўлмайди. Агар асрни ўз вақтида ўқимаган бўлсангиз, унинг қазосини ўқиб олинг. Валлоҳу аълам!