Ассалому алайкум! Биз дўстларим билан бомдод намозини хар куни масжидда ўқишга келишдик. Ким бомдод намозига келганини видеога олиб исботлай олмаса унга жарима сифатида кечки овқатни олиб беришини келишиб олдик. Шу ишимиз риё бўлиб қолмайдими? Видеони фақат ўйнаётганлар кўради.
– Ва алайкум ассалом! Ниятингиз яхшиликларда мусобақалашиш бўлса, қалбингизда заррача риё қасд қилинмаган бўлса масжидга борганингизни видеога олиб юбориш риёга кирмайди. Масжидга бормаганнинг зарарига жарима сифатида бир-бирингизнинг фойдангизга бирор ютуқ белгилаб олишингиз бу ишни қиморга айлантиради. Валлоҳу аълам!