Ассалому алайкум! Бизни шахарда махалла масжиди бўйича 13:30да. Пешин вақти деб ижтимоий тармоққа хар хафта намоз вақтлари келади. Мен ишдан тушлик вақти чиқиб уйда пешинни ўқишга улгуришга харакат қиламан роппа роса 13:30да бошлайман, лекин масжидда азон 13:41ларда айтилади. Бу пайтда мен пешин намозини 2-ракат фарзини ўқиётган бўламан. Агар мен хам 13:45ларда бошлайман десам тушлик вақти соат 14:00да тугайди, ишга улгурмайман. Шунинг учун мен 13:30 да ўқиб юрибман. Мени қилаётган ишим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Тақвимга қараб кўринг, пешин вақти кирган бўлса, масжидда ҳали азон айтилмаган бўлса ҳам ўқиш мумкин. Валлоҳу аълам!