Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Янги туғилган чақалоқ кийимлари ҳақида

22:39 / 17.11.2022 | Jonibek | 981

Ассалому алайкум! Яқинда Аллоҳ иккинчи ўғил фарзанд билан сийлади алҳамдулилаҳ, саволим шундан иборатки биз томонларда катталарни эскиттан гапи бор. Янги туғилган чақалоқларни кийимини фақат қўлда ювиш керак кир ювиш мошинасида ювиб бўлмайди дейишади, нега деб сўрасам кир мошина кийимларни аралаштириб юбораркан ва яна базилар чақалоқ кийимлари суви ҳар хил жойларга тўкилмайди шунга дейишади бундан ташқари чақалоқни чумилтирганда сувини алоҳида чуқурча ковлаб ўша жойга тўкишади, ва чақалоқни 40 кун памперсини бир жойга тўплаб чилладан кейин ташлаб юборишаркан. Афсус бу гапларга ишонмайман ва буни катталарга исботлаш учун ёздим. Оллоҳ ҳаммамизни илмимизни зиёда қилиб қилган гуноҳларимизни кечирсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Чақалоқнинг сувини ёки нажосатини алоҳида ерга тўкиш керак деган кўрсатма йўқ. Бу ишларни диндан деб даъво қилишмасин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat