Бир дўстим биринчи турмушидан ажрашган, лекин жавобини бермаган. 2006 йилдан буён иккинчи турмуш ўртоғи билан яшайди. Биринчи никоҳи нима бўлади?
У киши биринчи никоҳидаги аёл билан яшашни ният қилмаётган бўлса, уни талоқ қилиши керак. Аёл кишини бундай ҳолатда тутиб туриш зулмдир. У ҳам бошқа турмуш қуриш ҳаққига эга бўлиши керак. Агар эр аёлини зулм тариқасида мазкур ҳолатда ушлаб турадиган бўлса, аёл маҳкамага арз қилиб, ажрашиш ҳаққига эга.
Валлоҳу аълам.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077