Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мазий ҳақида

20:38 / 30.01.2022 | Anonim | 2002

Ассалому алайкум! Аввлоа иқтибос келтираман : Унинг вожиб қилувчиси: ажралиб чиқаётганда шаҳват билан отилиб келадиган манийни тушириш. Закарнинг боши олд ёки орқа (фарж) ичига ғойиб бўлиши, қилувчига ҳам, қилинувчига ҳам (ғуслни вожиб қилади). Уйғонган киши маний ёки мазийни кўриши. Ҳайз ва нифоснинг тўхташи. Ҳайвонга яқинлик қилган (маний) туширмаса, (вожиб бўлмайди). Жумъа, икки ийд намози, эҳром ва Арафа учун (ғусл) суннатдир. Бу ерда: Унинг вожиб қилувчиси: ажралиб чиқаётганда шаҳват билан отилиб келадиган манийни тушириш. Закарнинг боши олд ёки орқа (фарж) ичига ғойиб бўлиши, қилувчига ҳам, қилинувчига ҳам (ғуслни вожиб қилади). Уйғонган киши маний ёки <<мазийни кўриши>>. Ҳайз ва нифоснинг тўхташи. Ҳайвонга яқинлик қилган (маний) туширмаса, (вожиб бўлмайди). Жумъа, икки ийд намози, эҳром ва Арафа учун (ғусл) суннатдир. Билишимча мазий чиқиши гуслни эмас таҳоратни вожиб қилади, аммо бу ерда киши уйғонанда мазий ёки маний дейилмоқда, инсмон эҳтилом бўлганда кўп миқдорда суюқлик бўлади ва маний организмдан (касддан ва ишқаланишсиз чиқарилмса) вақти-вақти билан бир меъёрга етканда чиқади. Демак юқоридаги маний ёки мазий деганда ўша маний маълум бир миқдорга етиб, чиққан суюқлик мазий деб шубҳа қилсаю бу маний бўлиши мумкинлиги жиҳатидан гусл қилиш керак дейилганми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа, тўғри хулоса қилгансиз. Чиққан суюқлик кўринишидан мазийга ўхшаса ҳам, у аслида маний бўлиб, ҳаво туфайли ўзгарган бўлиши эҳтимоли бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat