Ассалому алайкум! Устоз, аниқ муддатга бўлиб бериш шарти билан уй сотиб олдик. Кейин сотувчи: "Агар пулни келишилган вақтимиздан олдин, фалон пайтда тўлиқ беролсангиз, умумий суммадан шунча қисмини ўтиб бераман, бу сизга ҳам ёрдам бўлади. Менга яхши томони - пулни тезроқ қўлга киритганим" деди. Шунга келишдик. Биз тўғри савдо қилдикми? Яъни, бир вақтнинг ўзида икки хил келишув тўғрими? Мабодо нотўғри бўлса, қандай тўғриласак бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Муъайян бир нархга савдо қилиб бўлган экансиз. Келишув тўғри бўлган. Валлоҳу аълам!