Ассалому алайкум Ҳазрат, Аллоҳ таоло сизни бу қилаётган ҳайрли ишларингизни баракали қилсин ва бизни саволларимизга оринмай жавоб бераётганингиз учун Ўзи сизни ёрлақасин!Сайтда рибо бўйича берилган саволлар билан танишиб чиқдик. Бизда қуйидагича савол пайдо бўлди. Бизни ишхонамизда ходимлар орасида тўйга тўёна қилиб пул йиғилади. Бу пул 1 кг гўшт ҳисобида бўлади. Бу пулни ҳамма оринмасдан, кўнгилдан чиқариб, "берса берар, бермаса ҳам майли" қабилида берса, тўғри иш қилаётган бўламизми? (Мободо бирор ҳодим янги ишга кириб, тўй қилса, унга пул йиғилса-ю ва у хеч қанча ишламай ишдан чиқиб кетса ундан биров пул умид қилмайди.) Илтимос, шу масалада ёрдамингиз керак! Агар бошқа бирор йўли бўлса ўргантинг! Аллоҳ рози бўлсин сиздан!