Ассалому алайкум! Излаш хизматидан шу мавзуга оид савол жавобларни қидирдим, лекин тўлиқлигича жавоб ололмадим. Бир киши яқин инсонидан қайтариб бераман деб лавз қилиб озгина пул қарз олса, орадан маълум вақт ўтгандан сўнг қарз берган одам чин дилдан яхшиликни мақсад қилиб берган қарзини кечиб юборса бўладими ? Ёки қарз берган одам кечиб юбордим деса ҳам, қарздор лавз қилгани учун қарзни қайтариши керакми? Раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кечиб юбордим деганидан кейин кечиб юборган одамни сўрашга шаръан ҳаққи йўқ. Хоҳласа қарздор унинг ҳаққига дуо қилиб қўйсин. Валлоҳу аълам!