Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

3 талоқ

21:06 / 03.02.2022 | Zavqiddin | 1258

Ассалому алайкум! Мен тўйдан 5 ой олдин хотинимни никохимга олиб шарий никох ўқитдим учрашганимизда гуноҳ бўлиб қолмаслиги учун ва тўйдан кейин кўп келишмовчиликлар бўлди ва 2 ой 15 кунда ажрашдик. Ажрашиш сабаби уйдагилар ва мени ҳурмат қилмаслиги, ҳар хил тухматлар қилиши ёлғон гапириши бўлди ва мен 3 талоқ қилиб юбордим. Ўша кунлар қорнида бола борлиги аниқ эмасди, орадан 20 кун ўтгач қорнимда бола бор деб айтди. У ҳозирда хомиладор, бола туғилгандан кейин болани бермайман деяпти. Бола тарбиясини нотўғри бериб борса бола гуноҳ ишларни қилиб юрса у дунёда мен ҳам жавобгар бўламанми? Мен талоқ қилган пайтим бола борлигини билмаганман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фарзандлар ота ва онанинг қўлидаги Аллоҳнинг омонатидир. Уларнинг диний ва дунёвий эҳтиёжларини таъминлаш, тарбия қилиш, таълим бериш, тоат-ибодатни ва тақвони ўргатиш, гуноҳ-маъсиятдан қайтариш ота-онанинг зиммаларидаги муштарак бурчдир. Қайси бирлари бу ишда қусурга йўл қўйсалар, албатта бундан сўраладилар.

عن عبد الله بن عمر رضي الله عنهما أنَّهُ سَمِعَ رَسولَ اللَّهِ صلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ يقولُكُلُّكُمْ رَاعٍ ومَسْؤُولٌ عن رَعِيَّتِهِ؛ فَالإِمَامُ رَاعٍ وهو مَسْؤُولٌ عن رَعِيَّتِهِ، والرَّجُلُ في أهْلِهِ رَاعٍ وهو مَسْؤُولٌ عن رَعِيَّتِهِ، والمَرْأَةُ في بَيْتِ زَوْجِهَا رَاعِيَةٌ وهي مَسْؤُولَةٌ عن رَعِيَّتِهَا، والخَادِمُ في مَالِ سَيِّدِهِ رَاعٍ وهو مَسْؤُولٌ عن رَعِيَّتِهِقالَفَسَمِعْتُ هَؤُلَاءِ مِن رَسولِ اللَّهِ صلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ، وأَحْسِبُ النَّبيَّ صلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ قالَوالرَّجُلُ في مَالِ أبِيهِ رَاعٍ وهو مَسْؤُولٌ عن رَعِيَّتِهِ، فَكُلُّكُمْ رَاعٍ وكُلُّكُمْ مَسْؤُولٌ عن رَعِيَّتِهِ.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Ҳар бирингиз мутасаддидир ва ҳар бирингиз қўл остидагилари учун масъулдир. Имом мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Эркак ўз оиласида мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Аёл эрининг уйида мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Ходим ўз хожасининг молу мулкида мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Демак, ҳар бирингиз мутасаддидир ва ҳар бирингиз қўл остидагилари учун масъулдир». Ҳа, мен буларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим. Менимча, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эр киши отасининг молида мутасаддидир ва у ўз раиятига масъулдир. Ҳар бирингиз мутасаддидир ва ҳар бирингиз қўл остидагиларига масъулдир», ҳам деганлар».
Имом Бухорий ва Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat