Ассалому алайкум! Устоз мен фасебоокда бир қиз билан гаплашдим. Қисқаси у мени мусулмон эканимни билди ва мен ундан сўрасам ўзини католик деди. Католиклар Исо а.с ни худо дер экан. Менга унга Исо а.с пайғамбарлигини ва у нотўғри этиқодда эканини айтдим. У биламан деди. Унга Исломни ўрганишни, мусулмон дўстларидан малумот сўраб тўғри йўлни қидиришини айтдим. Унинг айтишича у ерда мусулмонлар йўқ экан. Жуда узоқ ва мен боролмайман уларни ёнига деб жавоб берди. Мен унга малумот беришимни айтдим. Қандай йўл тутай? Биринчи марта бу вазиятга дуч келдим.
– Ва алайкум ассалом! У қизнинг ислом динига қизиқиши бўлса пухта диний илмга эга мутаҳассис аёл билан суҳбатлашсин ёки Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратининг “Иймон” номли китобини ўқисин. Валлоҳу аълам!
https://e-hilolnashr.uz/catalog/detail/hadisi-i-zhizn--vvedenie--1-tom
https://e-hilolnashr.uz/catalog/detail/iiman-islam-kuran