Ассалому алайкум! Намоз вақти кирмасидан 5-10 дақиқа олдин ўқиса бўладими? Агар шошиб турган бўлса. Масалан Аср намозини?
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Нисо" сурасида:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
«Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир», деган (103-оят).("Кифоя" китобидан). Вақти кирмасдан ўқилган намоз, ўқувчининг зимасидан соқит бўлмайди. Валлоҳу аълам!