Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўқитувчининг намози

08:38 / 07.02.2019 | Noiba Mirpulatova | 1938

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ман мактабда ўқувчиларга 2-сменда дарс бераман. Обетдан кейин. Шунда пешин ва аср намозини ўқиёлмайман. Лекин шомга етиб келиб, шомни ўқиб кетидан пешин ва аср намозини фарзларини ўқийман. Саволим шундан иборатки ушбу қазо бўлган намоз вақтларини қазо демасдан фарзини ўқишликни ният қилдим деб айтиб ният қилса бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз каби намозхон ва Аллоҳдан қўрқадиган аёллар фарзандларимизга таълим бераётганларидан хурсандмиз. Аллоҳ сизни бу халқимиз учун қилаётган меҳнатингизни қабул айласин ва бардавом қилсин. Намознинг масаласа бироз жиддийроқ. Иш жойингизда фарзини ўзини бўлса ҳам ўқишга ҳаракат қилинг. Бунинг учун кўп вақт кетмайди. Қолдирган намозларингизни қазосини ўқишингиз шарт. Уларни "қолдирилган охирги бамдоднинг фарзи", "қолдирилган охирги пешиннинг фарзи", "қолдирилган охирги асрнинг фарзи" ва ҳоказо деб ўқийсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat