Ассалому алайкум! Мен октябрь ойида гайморит бўлиб даволандим. Шундан бери касалим тез-тез қайталаняпти. Доктор бошимни камроқ ювишим керак деб айтди. Ғусл олишга тўғри келган пайтда таямум қилиб, намозларимни ўқиб турсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Аввало ғусл қилиш учун шароитни яхшилаш, иссиқ сувдан фойдаланиш, ғуслдан сўнг дарҳол қуруниш, совуқдан асраш каби чораларни кўриш лозим. Шундан кейин ҳам касаллик зиёдалашиши ва соғлиққа қаттиқ зарар етишидан қўрқилса, таяммум қилишга рухсат бўлади. Валлоҳу аълам!