Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Суннат намозида қироат

09:04 / 12.07.2016 | shukrullox | 2870

Ассалому алайкум! «Таҳорат ва намоз» номли элeктрон дастурда (лоиҳа муаллифи Абу Муслим) агар киши суннат намоз ўқиётган пайтда фарзга иқомат айтилса қироатини тeзлаштириб фарзга қўшилади дeб ёзилган. Дeмак, суннат намозда ҳам фарздаги каби бир хилда қироат қилинадими? Яъни суннат намозидаги қироат билан фарз намозидаги қироатни қандай фарқи бор? Ташаккур!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Фарз ва суннатнамозларининг қироати бир хил бўлиб, фақат суннат намозларнинг учинчи ва тўртинчи ракъатларида ҳам зам сура ўқилади. Шунингдек суннат намозларида жаҳрий (овоз чиқариб) қироат қилинмайди. Намозхон пешин ёки жуманинг суннатини ўқиётган пайт фарзига иқомат айтилса, бир ракъат ўқимаган бўлса, намозини тўхтатиб, иқтидо қилади. Агар биринчи ракъатнинг руку ва саждасини қилган бўлса, яна бир ракъат қўшиб намозини тугатади ва жамоатга эргашади. Агар жума намозининг суннатини ўқиб турган пайт имом хутбани бошласа, суннатни тугатгани афзалдир. Бу каби ноқулай аҳволга тушмаслик учун масжидга келган киши фарзга иқомат айтилишига оз фурсат қолган бўлса, суннатни бошламай тургани яхшидир. Пешиннинг фарзини ўқиганидан кейин тўрт ракъат суннатини икки ракъат суннатидан олдин ўқийди ("Фатовойи Ҳиндия", "Маслакул муттақин"). (Ҳидоят журнали). Валлоҳу аълам! http://quran.uz/home/maqolalar/1421-maqola.html

Топ рейтинг www.uz Openstat