Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, излаш хизматидан фойдаланиб кўргандим жавоб чиқди, лекин 404 хато берди. Саволим қуйидагича: Биламизки кўп араблар сунний ҳисобланади, лекин нега улар салла ўрамайдилар? Саволим ноўрин бўлса маъзур тутгайсизлар. Жавоб учун олдиндан ташаккур.
Ва алайкум ассалом! Суннат икки қисмга бўлинади. Сунанул ҳудаа ва сунани завоид. Биринчиси ибодатга тааллуқли бўлган суннатлардан иборатдир. Бунга жамоатга чиқиш, азон-такбир айтишлар киради. Иккинчиси эса одатга тааллуқли суннатлардан иборат. Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг салла, шалвар, кўйлак кийишлари ва асо тутишлари киради. Бу улардаги диннинг таназзули бўлса керак. Валлоҳу аълам.