Ассалому алайкум! Ишга сертификат олиш учун 1 ойлик ўкишда Фарғонада ўқиганман. Уйимдан ўқишгача 140 км бор эди баъзи кунлари Фарғонада қолганман базида эса қатнаб ўқиганман неча кун қолиб неча кун бориб келганим эсимда йўқ. Лекин намозларимни қолдирмаганман қазо қилган бўлсам қозосини ўқиганман. Саволим шуки ўша вақтда намозларимни қаср қилиб ўқимаган эканман шу даражада қаср қилиб ўқиш эсга келмаганки хатто биров сафарда намозни қаср ўқийсиз хам демаган. Ўша вақтдаги намозларимини бошидан ўқийманми?
– Ва алайкум ассалом! Қайта ўқимайсиз. Мусофир сафарда намозларини қаср қилиб ўқиши лозим, агар тўлиқ ўқиса гуноҳкор бўлади. Истиғфор айтишингиз лозим. Валлоҳу аълам!