Ассалому алайкум! Саволим такрорийлиги учун узур сўрайман! Қидириш хизматидан фойдаландим, лекин саволимга тўлиқ ва аниқ жавоб топа олмадим! Саволим таҳажжуд намозининг нияти ва ўзи қандай тартибда ўқилади?
Ва алайкум ассалом! “Ҳуфтон намозидан кейин ўқилган ҳар бир нафл намоз таҳажжуд ҳисобланади”. (Роддул муҳтор). Бир ухлаб тургандан кейин кечанинг охирги учдан бирида ўқиш афзал. Таҳажжудда фалон сура ёки фалон дуо тайин қилинмаган. Агар қазо намози бор киши бўлса, қазо ўқиши керак. Шунда бедорлик савобига ҳам эга бўлаверади. Валлоҳу аълам.