Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Машаққатсиз сафарда қаср қилиш

18:46 / 14.11.2022 | Jaloliddin | 884

Ассалому алайкум! Ҳадис ва ҳаёт китобида ҳазратимиз ёзибдиларки, сафарда намозни қаср қилиш учун баъзи уламолар ҳозирги кундаги 1-2 соатлик сафарлар кифоя қилмас экан. Яъни, тунаб қолиш учун аҳли аёли билан хайрлашиб чиқсагина намозни қаср қилиши мумкин бўлади, дейишибди. Ҳазрат роҳимаҳуллоҳ ҳам бу борада шу гапни тўғрироқ деган эканлар. Айтайлик, 100 км лик масофада 1 соатлик ишим чиқиб қолди. Борганимда намозни қаср ўқисам хато бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мусофирлик ҳукми собит бўлиши учун сафарда машаққат топилиши эмас балки масофа узоқлиги эътиборлидир. Сафар масофаси (89 км) топилса (яъни шундай узоқлигдаги жойга боришни қасд қилиб йўлга чиқса) гарчи машаққат бўлмаса ҳам мусофирга айланади ва намозларни қаср ўқийди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat