Ассалому алайкум! Кўпчиликка мълум ҳозир фанатизм кеч авж оляпти. Яъни Россия америка қўшиқчиларига фанатлик қиладиганлар бор. Қизлар орасида эса Кпоп яъни Корейс мусиқий гуруҳларига мухлислик қиладиганлар жудаям кўп. Ҳаттоки баъзилар учун улар идеал даражасигача чиқиб қолган. Кимдур уни бўянади ҳезалак ёки гей деса оша одам билан уршиб оша гапни гапирганига пушаймон қилдиради. Оша одам туҳмат қилган ғийбат қилган инсонга чиқиб қолади. Кўпчилик Бтс армй деса билади. Бтсни гей ҳезалак дейишса мусулмон инсон билан уршишдан қайтишмайди. Ўзим ҳам тан оламан уларга мухлислик қилганман. Лн Аллоҳга шукур анча бўлган уларга мухлислик қилишдан тийилганман. Сабаби бу вақтни ўғирлайдиган нарса ва мусиқа харом эканлигини интернетдан кўп бора ўқиганим ва қалбим қаттиқлашганини ўзим сезишни бошлаганимдан кн мухлислик қилишни йиғиштирганман. Лн уларни мухлислари уларнинг кофир эмасликлари эҳсон қилаётканларини, кийимларида Худодан қорқ деган ёзувлар борлигини пеш қилишади. Саудия арабистонида консерт берган пайти ёпиқ кийинишкани, азон овози эшитилганда консертни тўхтатиб турганликлари, Ислом динини яхши кўришлари мусулмонларни ҳурмат қилишини пеш қилишади. Уларга шу қўшиқчилар қўшиғи орқали мотиватсия бераркан. Лн мотиватсия олиш ун айнан улар бўлиши шартмаслигини уқтиришга ҳаракат қилсамам ўзимни динни чунмайдиган Алифни ўрганиб ҳаммага ақллиллик қиладиганлага чиқаришган. Тўғри билимим камдир лн фанатизм орқасидан ўз биродари диндошини ерга урадиган, ўша бтсни диндошидан афзал кўрадиган, улани идеал деб билиб ўзбек йигитларини ерга уришади. Ўзларича Кореяга бориб уларга Ислом динини қабул қилдиришларини айтишади. Албатта Аллоҳ ҳаммамизга иймон берсин. Саволим, улар бошқа динда ва улар шаҳодат калимасини келтиришмаган. Улар кофир бўладими? Иккинчи саволим фанатизмга боши билан кириб кетганларни қайтариш учун нима қилиш керак? Ахир бизга мусулмонларни тил билан дил билан қайтариш айтилади. Мен уларга қиёматта севган инсони билан тирилишини улар ўша мухлислик қилаётган одамлари билан бир қаторда туришиниям айтдим. Биз уларга тўғри ёл корсатсак ғийбат туҳмат қилган бир инсонни кўрмасдан кофирга чиқарган бўламиз. Яна бошқа диндаги одамни ҳақорат қилиш мумкинмас у бу дейилади. Мен уларни ҳақорат қилмаганман. Шунчаки мусулмонларни яхши кўриши мухлисларга самимийлиги улар учун моддий манфаат ва аҳмоқликдан бошқа нарса эмаслигини чунтиролмаганман. Айниқса ўғил бола шундай насиҳат қилса уларни машҳурлигини кўролмаятган клавиатурани орқасидан сасиётган бўлади. Шулар тўғрисида озгина маълумот берсангиз. Кейин Таиландни лгбт асосан гейлани киносини сериалларини кўрадиганларам бор. Бу ҳам гуноҳга кирадими?
– Ва алайкум ассалом! Сиз уларга қўлингиздан келганча насиҳат қилибсиз. Сўзингизни олмаётган бўлсалар энди хулқингиз ва одобингиз билан уларни даъват қилинг. Вақтингизни китоб ўқишга, илм олишга, ўз устингизда ишлашга, Қуръон ўқиш ва тинглашга сарфланг. Сизга ҳавас қиладиган ва ортингиздан такрорлайдиган бўлишсин. Валлоҳу аълам!