Ассалому алайкум! Қишда уйимизда газга ишловчи иситгич ёқамиз, газдан қарз кўпайиб кетганда уйдагилар келган ходимлар билан гаплашиб бир "йўлини" қилиб, пул бериб ходимлардан илтимос қилишадики уларни ўзи ҳисоблагични ортга қайтариб, 0 қилиб беришади. Бу ишни нотўғри эканлигини уйдагиларга айтдим, тушуниб пулини тўғри берамиз дейишди аммо ҳисобини, қарз қанча эканини билиб бўлмайди. Шунинг учун манга тавсия беринглар устозлар нима қилай ишламайман ёшим эса 17да, ўзим фойдаланадиган хизмат ҳаққини таҳминан ҳисоблаб пулини эҳсон, садақа қилиб юрсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳақ эгасининг розилигини олинг. Қандай қилиб амалга оширишингиз бизга номаълум. Валлоҳу аълам!