Ассалому алайкум! Мени ёшим 25 да уйланмаганман жисмоний холатим чекланган(қўл оёқ бўғимларини ҳаракатлантиришда қийналаман) кечқурун билмаган ҳолда ёқимсиз туйғу келиб бўшаниб қўяман. Бизда ғусул қилишга шароит йўқ қишлоқ жойда турганимиз учун шунақа ҳолатда тахорат олиб қўйсам бўладими ёки ғусул қилишим шартми? Шароит йўқлиги туфайли 2 хафтада бир чўмилиб тураман бундай ҳолат 2 хафтада 3 марталар бўлади. Қандай йўл тутушим керак?
– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатда ғусл қилишингиз шарт. Уйнинг ичида каттароқ тоғарада бўлса ҳам ғусл қилиб олинг. Валлоҳу аълам!