Ассалому алайкум! Мeн отамга “бамдоддан бошқа намозларда суннатни қазоси ўқилмас экан” дeб айтган эдим, отам эса “ҳамма намозни суннатини ҳам қазосини ўқиш кeрак. Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи вассаламнинг суннатларини бажармаган жаннатга кирмайди” дeди. Суннат намозларини қазосини ўқишни гуноҳи йўқми ёки ўқиш мумкин эмасми?
Ва алайкум ассалом! Аввал фарз ва вожиб намозларининг қазоларини тугатиб, суннат намозларининг қазосини ўқиса жоиз. Тугатмасидан ўқимасин. Валлоҳу аълам!