Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чорасизлик

10:07 / 16.02.2022 | A'zam Muhiddinov | 940

Ассалому алайкум! Охирги марта савол берганимга ҳам бир ойдан ошибди. Ўшанда питса етказиб беришда, ҳалол питсалар етказишдан топган пул - ҳалол, ҳаром аралашганлари ҳаром деган жавоб берган эдиларингиз. Ўшандан буён турли ишлар излаб кўрдим, барисини суриштирсам 100% ҳалол бўлиб чиқмаяпти. (Масалан супермаркетда чўчқа гўшти, алкоголь аралашади. Доставкада, ҳалол ресторанлар билан бир қаторда ҳаром аралашган ресторанлардан ҳам заказ тушади (рад қилсангиз, заказларингиз камайиб кетаверади). Почтахоналарда ҳалол-ҳаром аралаш нарсаларни тахлашга тўғри келади. Флайерлар тарқатишда асосан ҳаром таом тайёрлайдиган ресторанларни реклама қилишга тўғри келади. Хуллас бошим қотган, тушкунликка тушмасликка ҳаракат қиляпман (Зикр ва дуолар қилиб), лекин бу ёқда пулим ҳам тугаяпти, квартирага пул тўлаш керак, боз устига. Маслаҳатингизга жуда мухтожман. Доставкада ҳаром/мубоҳ бўлган емаклардан тушган пулларни (савоб умид қилмасдан) еҳсон қилсам ва ҳалолларини ўзимда олиб қолсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаром нарсаларни етказиб бериш орқали топган пулларингизни садақа қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat