Ассалому алайкум! Биз бозорда ишлаймиз. Танишларим зираворлар савдоси билан шуғилланади. Улар обрўли хорижий фирмаларнинг қадоқ идишларини ясатиб, ичига ўзларининг тайёрлаган зираворларини солиб сотишади. Бундан харидор бeхабар бўлади. Сифатсиз маҳсулотни брeнд фeрма номи остида сотиш ҳукми қандай?
Ва алайкум ассалом! Бу фирибгарлик, қаллоблик, мўминларнинг ҳаққига хиёнат ҳисобланади. Гуноҳи ҳам топгани ҳам ўшанга яраша. Валлоҳу аълам!