Ассалому алайкум! Ёшим 19 да ғусул қилишни билмас эдим лекин чўмилиб намоз ўқирдим. Кейин бир марузани эшитиб қолдим унда айтилган эканки ҳар қанча чўмилса ҳам фойдаси йўқ, жунуб ҳолида юровради. Ғусул қилсагина покланади дейилган экан. Ман 5 маҳал ибодатаман Алҳамдулиллаҳ энди ўқиган намозларим бефойда бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Чўмилганингизда баданингизнинг барча жойига сув етган бўлса ва оғзингиз ва бурнингизга сув олган бўлсангиз, ғуслнинг фарзи адо бўлган. Намозларингиз дуруст. Валлоҳу аълам!